Саноат корхоналарининг самарадорлиги кўплаб омилларга боғлиқ бўлиб, улардан энг муҳими халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши ва маҳсулот сифатини таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Амалиёт натижалари шуни кўрсатадики, маҳсулот сифатининг пастлиги, нуқсонларни аниқлаш ва уларни баратараф этиш корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жорий харажатларини 30 % гача йўқотишга олиб келади.