Мева ва сабзавотларнинг истеъмол қиймати ва сақланувчанлигига таъсир кўрсатадиган асосий кўрсаткичлардан бири уларнинг ранги ҳисобланади. Мева ва сабзавотларнинг рангининг интенсивлиги, уларнинг таркибида қанчалик миқдорда ранг берувчи моддалар борлигидан ва кўпчилик ҳолларда эса пишиб етилганлик даражасидан далолат беради
Шакли. Кўпчилик ҳўл мева ва сабзавотлар учун уларнинг шакли ҳам муҳим аҳамият касб этиб, қайд этиладиган кўрсаткичлардан бири саналади. Стандартларда уруғли ва кўпчилик данакли мевалар шакли бўйича айнан шу мева ва сабзавот типига мос бўлиши кўрсатилади. Уларнинг шакли бўйича айнан шу типга мос бўлмаслиги эса, уларнинг пастки товар навларига ўтказилишига асос бўлади. Масалан, кечпишар олмалар шаклининг айнан шу типга мос бўлмаслиги ва ўлчамларининг кичиклиги, уларни иккинчи навга, ҳатто учинчи навгача туширишга олиб келади.
• Пиёз, саримсоқ, қалампир, баклажан, қовун, тарвуз, ошқовоқ сингари сабзавотлар стандарт талаби бўйича маълум ботаник навга мос бўлиши керак.