Мавжуд илмий манбаларга кўра, Ер сайёраси 4,7 млрд йил олдин коионотдаги газсимон чанглардан шаклланди. Бошқа сайёралар каби
Ер сайёраси иссиқлик энергиясини Қуёшдан келадиган электромагнит нурлардан олади. Қуёш иссиқлиги Ердаги иқлимнинг, турли геологик
ва биологик жараёнларнинг, умуман олганда ривожланишнинг асосидир. Бундан ташқари, жуда катта ҳажмдаги иссиқлик оқими Ер сайёрасининг ичидан келади.