Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, ижтимоий,сиёсий ва маданий-маънавий соҳалардаги ривожи фан ва таълим интеграциясини янада
кучайтириш, фанларнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигига эришишнинг янги босқичларига кўтаришни долзарб қилиб қўймоқда. Айниқса, тил таълимининг миллий маънавиятни юксалтиришдаги роли ҳақида сўз кетар экан, Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ёзади: “Айни вақтда жамиятимизда тил маданиятини ошириш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозимлигини ҳам унутмаслигимиз керак.