Кўплаб тўқимачилик маҳсулотлари иплардан ишлаб чиқарилади. Ушбу ипларни маҳсулот тури ва уни қандай мақсадда фойдаланишига қараб танланади. Ўз навбатида ипларнинг хоссалари ҳам шунга мос бўлиши лозим.
Тўқимачилик саноатида ип тушунчаси кенг маънога эга бўлиб, уни биринчи навбатда ҳам толалардан йигирилган, ҳам тайёр ёки кимёвий ипларга нисбатан ишлатилади. Амалда барча ипларни ишлаб чиқариш усулига кўра толалардан йигирилган ва кимёвий усулда тайёрланган хилларга бўлинади.
Тузилишига кўра эса ипларни бирламчи ва иккиламчи турларга ажратилади. Иккиламчи иплар белгиланган ташқи кўриниш ва хусусиятларга эга бўлиши учун бир нечта бирламчи ипларни қўшиб, сўнгра уларни биргаликда эшиб-пишитиб олинади. Пишитилган иплар ўз навбвтида тузилишига кўра оддий, шаклдор, ўзакли, ҳажмий ва аралаш синфларга бўлинади.