Ҳар бир ишлаб чиқариш, шу жумладан тўқимачиликда ҳам хом ашё қабул қилиш, ҳар хил ҳомаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни бошқа цехларда қабул қилиш, тайёр маҳсулот чиқариш, янги техникани ўзлаштириш, техологик жараёнларни мукаммаллаштириш, технологик ускуналарни шайлаш параметрларини муқобиллаш каби умумий бўлган муаммолар мавжуд.
Тўқимачилик иплари ишлаб чиқаришда хом ашё тури, ускуналар ҳамда бошқа омиллардан ташқари, технологик жараёндаги машиналарнинг параметрлари таъсирида ҳар хил хоссага эга бўлиши мумкин.