Бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот сифатига ўта юқори талаблар қўйилади. Маҳсулот сифатини юқори бўлишини таъминлаш маълум хом ашёдан, ишлаб чиқариш қувватидан, меҳнат ресурсларидан, қўшимча материаллардан, ёқилғи ва энергиядан оқилона фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб, сифатлироқ маҳсулот яратиш, унинг сифатини барқарорлигини таъминлаш тушунилади. Бунинг асосий яна бир муҳим шартларидан бири-маҳсулот сифатини ошириш ҳаражатини муттасил камайтириб, ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашдир.