Махсус дори турлари технологияси фани гомеопатик, ёшига қараб бериладиган, косметология ва ветеринария амалиётида қўлланиладиган дори турлари технологиясини, дори туридан доривор моддани ажралиб чиқишини бошқарувчи системалар, таъсири олдиндан белгиланган ва узайтирилган ҳамда, йўналтирилган ҳолда аъзо, тўқима ва ҳужайраларга етказишини таъминловчи, дори воситаларини ўз ичига олувчи фандир.
Фанни ўқитиш давомида талабалар замонавий таъсири йўналтирилган ва белгиланган (микрокапсулалар, липосомалар, МОБС), таъсири узайтирилган (структурали таблеткалар, терапевтик доривор системалар, полимер доривор пардалар, спансулалар, қаттиқ дисперс системалар) дори турларини яратиш асослари, тузилиши, таъсир этиш механизмлари ва уларнинг биосамара-дорлигини аниқлаш усуллари ҳамда, фармацевтик технологиясида ҳозирги кунда ривожланаётган гомеопатик ( эссенция, тинктура, тритурация, гранула, суртма, оподельдок, шамча, мойлар, махсус ёшига қараб бериладиган, косме-тология ва ветеринария амалиётида қўлланиладиган дори воситалар техно-логиясининг назарий ва амалий асосларига оид билимларга эга бўлади.