XXI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўзбек халқи Чоризм мустамлакасида, сўнгра XX асрнинг бошларида қизил империянинг мустабид тузумида оғир аҳволда кун кечириб келди. Фақат XX асрнинг сўнгига келиб қизил империя парчаланганидан сўнг миллионлаб одамлар тафаккури устидан ўрнатилган коммунистик мафкура диктатураси барҳам топди. Деярли бир ярим аср мобайнида мустабид тузум зулми остида эзилган, мислсиз хурликлар, кулфатлар ва йўқотишларни бошидан кечирган ўзбек халқи озодликка эришди.
Тарихат ўта қисқа муддат мобайнида янги Ўзбекистон давлати ташкил топиб, жаҳон сахнасидан муносиб ўрин эгаллади. Ҳуқуқий, демократик ва фуқаролик жамиятининг асослари яратилди. Ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилди. Биз ўзлигимизни англадик, ўзбек деган муборак ном дунёда ўз қадрини топди.