Диншунослик

Диншунослик
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Darslik
Nashr etilgan yili:
2002
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 03:55:23
Мазкур «Диншунослик» дарслиги асл манбалар асосида тузилган бўлиб, бутунлай янгича услуб ва мазмуни билан ушбу соҳада илгари ёзилган дарсликлардан ажралиб туради. Шунга кўра, мазкур қўлланма асосида назарий ва амалий машғулотлар ўтишдан аввал тавсия этилган манба ва адабиётлар билан имкон қадар кенгроқ танишиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Дин инсоният маънавий ҳаётининг таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага очиқ-ойдин. Лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, ҳатто бир-бирига зид бўлган, фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. Демак, ушбу масалага принципиал, профессионал, илмий ёндашув даркор. Дин эътиқод ҳамдир, бу эса ҳар бир кишининг шахсий иши. Лекин шахсни ҳар қандай миссионер ташкилотлар ихтиёрига ҳам ташлаб қўйиб бўлмайди. Озод жамиятда ҳар бир инсон ўз шахсий позициясини белгилаб олиши учун унга ҳар томонлама, бой, объектив-илмий маълумот зарур. Бундай маълумот энциклопедик характерда бўлмоғи, бировнинг ғаразли шарҳисиз асл матнлар шаклида бўлса, мақсадга мувофиқдир. Эскирган маълумотлар асосида мутахассис бўлмаган авторлар томонидан ёзилган асарлар ҳозирги замон ахборот эркинлиги ва унинг етиб келиши осон бўлган шароитларда ўқувчиларнинг кўз ўнгида мазкур муаллифларнинг обрўсизланишига ёки ўқувчини нотўғри тасаввурга эга бўлиб қолишига олиб келади.

Дабавлено : 2021-04-15 03:55:23

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш