Дастур асосида яратилган дарсликда чорва молларининг келиб чиқиши, анатомик – физиологик ва маҳсулдорлик йўналишининг хусусиятлари, конституцияси,экстерьери, интерьери, уларни урчитиш ва наслчилик ишларини ўтказиш йўллари, ем-хашак турлари, норма асосида озиқлантириш масалалари келтирилган.
Хусусий чорвачилик қисмида қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик ва қуёнчилик тармоқлари тўғрисида баён этилган. Шунингдек, ветеринария асослари, зоогигиена фани бўйича маълумотлар берилган.
Дарслик агрономия факультетлари талабаларига, магистр ва аспирантларига, фермер хўжалиги раҳбарлари ва мутахассислари учун мўлжалланган.