Бугунги кунда жамият, халқ ишига ярайдиган, ўзлигини биладиган, ўзлигини, ўтмишини ҳурмат қиладиган, миллий онги, миллий ғояси, мақсади бор ёшларни тарбиялаш бутун зиёлилар, ота-оналар олдидаги энг долзарб вазифадир. Бугун биз бутун олимлар, зиёлилар баркамол, комил ёшларни тарбиялаш учун турли хил анжуманлар, учрашувлар ўтказяпмиз, янги фанлар, махсус курслар ташкил қиляпмиз, қисқаси, кўплаб қоғозлар қоралаяпмиз. Баркамол, комил инсон қандай воситалар орқали шаклланади? Баркамолликнинг белгилари жуда кўп. Энг асосийларидан бири китобхонлик.