Миллий дастурда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омилларидан бири сифатида «Миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интелектуал меросига ҳурмат» олинган. Бу борада ўқувчи ёшларда ватанпарварлик туйғусининг шаклланиш муаммосини ўрганиш аҳамиятлидир.
Бир қарашда ватанпарварлик туйғуси гуё барчага аён ва равшан тушунча бўлиб, у ҳақида илмий мулоҳаза юритиш шарт эмасдек туюлади. Изланишлар, ватанпарварлик туйғуси фалсафий, сиёсий, ижтимоий, руҳий-тарбиявий моҳиятига кўра алоҳида-алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганиладиган мураккаб ва қамрови кенг тушунча эканлигини кўрсатмоқда.