Ишнинг мақсади: Ўзбекистонда кенг тарқалган дағал далачойнинг дори шаклларини бошқа далачой турлари каби тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш учун таркибидаги флавоноидларни ўрганиш.
Усуллар: спирт, хлороформ, этилацетат ва н-бутанол билан экстракциялаш; юпқа қатлам ва юқори самарали суюқлик хроматография усуллари. Тошкент вилоятида терилган, қуритилган ва майдаланган дағал далачойнинг ер устки қисми 70% ли этил спирти ёрдамида таркибидаги биофаол моддалар қолмагунча сувли ҳаммом устида тескари совутгичга улаган ҳолда экстракция қилинди. Ҳосил бўлган аралашма филътрланди, таркибидаги спирт вакуум остида сувли қолдиқ қолгунча ҳайдалди.