Илм инсон учун биринчи навбатда яхши яшаш, табиат билан тўғри муомала қилиш омили бўлса, иккинчидан, инсоний маданиятга, комилликка эришиш йўли ҳисобланган.
Биз истиқомат қилаётган минтақа азал-азалдан буюк алломалар маскани бўлиб келган. Жумладан, Хоразмий, Форобий, Фарғоний, Ибн Сино, Беруний, Румий, Улуғбек, Али Қушчи каби кўплаб буюк олим-мутафаккирлар яратган илмий мерос инсоният учун тараққиётда жуда илгарилашга имкон яратди. Бу борада биз учун ғоят зарур бўлган миллий истиқлол ғоясини ота – боболаримиз, буюк алломаларимиз тўплаган, бизга мерос қилиб қолдирган табиий ва гуманитар илм асослари замирида ўрганишнинг методологик имкониятлари етарли даражада ишлаб чиқарилмаган ва амалий тадбиғи ҳам ўз ниҳоясига етмаган. Миллий ғоямизнинг илмдаги вазифаларини чуқур англамаган киши эса ўз миллатининг ўтмиши ва ривожи моҳиятини ҳам етарли даражада англаб ололмайди.
Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: