Ишнинг мақсади: ундирилган арпа, газанда барги, лимон ўт, тоғ райхони, арслонқуйруқ ва валериана, қизилмия илдизи хом ашёси қатламининг гидродинамикасини ўрганиш ва натижаларини келтириш мақсад қилиб қўйилган.
Усуллар: Тажриба цилиндрсимон реакторда олиб борилди. Реактор органик шишадан ясалган бўлиб, диаметри Дм = 58 мм га тенг. Олдиндан бўктирилган ўсимлик хом ашёси қатламининг узунлиги:
L = Дм; 2Д; 3Д; 4Д; 5Д га тенг.
Қатлам тўрлар орасига жойлаштирилган бўлиб, пастдан сув оқими турли тезликда бериб турилади. Монометрда босимлар фарқи ўлчаниб топилади.