Тарихий манбаларнинг шоҳидлик беришича, XIX аср охири - ХХ асрнинг бошларида Ўрта Осиёда мустамлака тузумининг қарор топиши минтақа ҳудудида, хусусан, Бухоро амирлигида улкан моддий ва маънавий мероснинг, хусусан, қўлёзма китобларнинг талон – тарож бўлишига олиб келган[1]. Рус шарқшунос олими В.Л. Вяткиннинг қайд этишича, қўлёзма китоблар сони йил сайин камайиб борган, уларни хорижий кутубхоналар, турли хил шахслар томонидан арзимас нархда сотиб олиб кетганлар.