Хонаки сут эмизувчилар – қўй, эчки, йирик шохли ҳайвонлар, от, эшак, туя, чўчқа, ит ва мушуклар организмида 209 тур гельминтикларни паразитлик қилиши аниқланган.(6) Улар трематодалар, цестодлар ва нематодалар синфларига таъаллуқлидир.
Қўйлар организмида паразитлик қилувчи 88 турга оид гельминтларнинг 7 турини трематодалар, 11 турини цестодлар, 70 турини нематодалар ташкил қилади.
Эчкиларда учровчи 48 тур гельминтларни 5 тури трематодаларга, 7 тури цестодларга, 36 тури нематодаларга таъаллуқлидир.
Қорамолларда паразитлик қилувчи 55 тур гельминтларнинг 12 таси трематодаларга, 11 таси цестодларга, 32 таси нематодаларга киради. Отларнинг 53 турга оид гельминтларининг 4 турини трематодалар, 5 турини цестодлар, 44 турини нематодалар ташкил этади.
Эшаклардаги 45 тур, туялардаги 25 тур гельминтларнинг ҳам кўпчилигини нематодалар ташкил этади.