Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида фан ва техниканининг шиддат билан ривожланиб бориши,бозор коньюктурасининг ўзгариб туриши, аҳоли эҳтиёжларининг ошиб бориши, моддий неьматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш пайтида юзага келадиган меҳнат жараёнларини ўзгаришига сабаб бўлмокда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмокдаки, ҳозирги пайтда меҳнат хусусиятларининг ўзгариши окибатида жисмоний меҳнатга нисбатан ақлий меҳнатнинг улуши ортиб, ходимнинг мехнат фаолиятидаги онгли ва масьулиятли муносабати талаб этилмоқда.Бу эса ўз навбатида меҳнат бозорида юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифасини қуймокда.