Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантирувчи янги йўналиш - хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг тез ривожланувчи тармоқлари бўлиб ривожланиб бормоқда. Хизматларнинг хилма-хил турлари кенгайиб, жадаллик билан ривожланиб бормокда, ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг истеъмол бозорида мутаносиб ички талабни қондиришда хизматлар муҳим рол ўйнайди. Буларнинг барачасини назарда тутган ҳолда, хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2009 йилда 47 фоизни ташкил этди.
Хизматлар бозорида салмоқли уринни эгаллаб бораётган банк-молия, туризм, суғурта, ахборот-коммуникация хизматлари ва бошқаларни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этилмокда. Жумладан, 2009 йил давомида хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантириш ҳисобига 270 мингта янги иш уринлари яратилди.