Жаҳонда кузатилаётган иқтисодий инқироз тўғрисида Президентимиз И.Каримов «Бугун жаҳонда, яқин ва узок атрофимизда бўлаётган кескинлашув ҳолатлари, умуман, бутун дунёда сақланаётган хавф-хатар ва қарама-қаршиликлар, шулар қаторида халқаро майдонда давом этаётган молиявий инқирознинг ўзи бизни янада сезгир, хушёр ва огох бўлишга ва ўз вақтида тегишли хулосаларни чиқаришга даъват этади»- деб таъкидлаган эди.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг барча салбий хусусият ва аломатларини иқтисодий рецессия, депрессия, оммавий ишсизликнинг авж олиб бораётганлигида кузатишимиз мумкин.
Инқироз шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор мамлакатларда давлат томонидан қабул қилинган дастурларни амалга оширишнинг тўғри бошқарувини ташкил этиш мухим ахамият касб этмоқда. Ушбу масала юзасидан хорижда эришилган тажрибалар ижобий характерга эга бўлиб, улар соха бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган олимлар ва тадбиркорлар учун амалий ёрдам бериб келмокда.