Ишлаб чиқарилаётган махсулотни сифатли, таннархи арзон, рақобатбардош бўлиши бозор иқтисодининг асосий талаблардан биридир. Дори ишлаб чиқариш саноатида эса бу талаблар билан биргаликда уларнинг таъсирчанлиги ўта муҳим вазифалардан бири хисобланади. Ҳар қандай табиий фанда бўлгандаги каби, дори ишлаб чиқариш жараёнида ҳам янгилик очилиши қуйидаги босқичлардан ўтади: ўрганилаётган ҳодиса жуда кўп марта хар хил шароитда тажрибаларда қайтарилади. Кузатиш натижалари ва тажриба шароити жадвал ва график кўринишида ёзилади. Бунда ЭҲМни татбиқи ва тажрибани автоматлашуви изланувчини маълумотларни жамлаш жараёнидан озод қилиши мумкин. Изланувчига олинган сонлар тўпламини таҳлил қилиш ва иккинчи даражалилардан асосийларини ажратиш қолади. Бу ерда ўлчаш натижаларини математика ёрдамисиз ишлаб чиқиб бўлмайди. Ҳар гал тажриба ўтказиш жуда қийин ва қиммат бўлиши мумкин. Агар излаувчи ўрганилаётган масалага математик модел туза олса, яъни унга математик кўриниш берилса, у буни математика усуллари орқали ўрганиши мумкин. Тажриба шуни кўрсатадики, моделни тўђри танлаш (тузиш) – муаммони ярмидан кўпини ҳал қилади. Бу босқичнинг қийинлиги шундан иборатки, у математика ва бошқа махсус илмларнинг қўшилишини тақозо этади. Математик модел қурилгандан кейин, тажрибани шу моделда, ЭҲМ ёрдамида қайтариш мумкин ёки тахлил қилиниши мумкин, бу эса камчиқим ва анча енгилдир.