Ушбу услубий маълумотнома курс ишларини бажаришда ва битирув малакавий ишларини ҳисоблашда транзисторлар асосидаги кўп каскадли кенг полосали кучайтирувчи қурилмаларни ҳисоблашда фойдаланиладиган маълумотномадир. Шунингдек, кенг полосали кучайтирувчи қурилмалар ҳисобидаги кетма-кетликлари, полоса ва охирги каскадларни ҳисоблаш услублари, ҳароратни стабиллаш занжирлари, паст частотали ва юқори частотали тузатиш занжирлари, ночизиқли бузилишларни ҳисоблаш ҳамда каскад схемаларини танлаш имкониятлари келтирилган.