Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Баркамол авлод — Ўзбекистон тараќќиётининг пойдевори”, деб бежиз айтмаганлар. Бу авлод келажакни ќурувчи, яратувчи, ривожлантирувчи ва бизнинг ота-боболаримиз, биз бошлаган ишларнинг давомчиси, тараќќий эттирувчи, дунё миќёсида танитувчи ворисларидир. Шуларни ћис этган ћолда, биз ћозирги ћаётимизни, бутун борлиѓимизни ва билим салоћиятимизни шундай баркамол авлодни шакллантиришга баѓишлашимиз зарур. Шунинг учун ћам Президентимиз ташаббуслари билан таълимни ислоћ ќилишга киришилди ва унинг миллий модели яратилди. Ќабул ќилинган “Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да Олий таълимнинг муайян мутахассислик бўйича иккинчи босќичи - магистратура, бакалавриат ёки махсус олий таълим негизида магистрлар тайёрлаш амалга оширилиши белгиланди. 1999 йилдан бошлаб юртимизнинг энг кўзга кўринган, нуфузли, таянч бўлиб ћисобланган олий ўќув юртларида, шу жумладан, бизнинг Тошкент Ирригация ва Мелиорация институтимизда “Магистратура” бўлими очилди.