Ушбу методик қўлланма институт илмий-услубий кенгашининг 25 март 2008 йил бўлиб ўтган 4- сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди.
Методик қўлланма талабаларни «Коллектор зовур сувларининг сифатини баҳолаш ва улардан фойдаланиш» фанидан олган назарий билимларини оширишга йўналтирилган бўлиб, методик қўлланмадан гидромелиоратив тизимларида, сув ҳажми ва сифатини назорат қилишда фойдаланиш мумкин.