Ушбу қўлланма ўқитувчилар ва барча болаларнинг ота- оналари учун
мўлжалланган бўлиб, болага нисбатан дўстона муносабат муҳити яратилган
мактабларга бағишланади.
Ўзи аслида мактаб барча болалар учун қувонч келтирадиган, дунёнинг
фақат ижобий эшигини очиб берадиган, уларни юксак маънавият чўққисига
етакловчи, шу йўл билан комил инсон бўлиб вояга етиши учун хизмат
қиладиган асосий маскандир. Чунки унинг асосий мақсади ва унинг
йўлидаги барча катта ва кичик вазифалари ҳам ёш авлоднинг маънавий
етук, жисмонан бақувват, илмли, ахлоқли, меҳр-мурувватли бўлиб камол
топишига қаратилган.