Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон дарёси ўрта оқими (типик бўз, оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-аллювиал) тупроқларининг суғориш таъсирида морфологик белгилари, физик, кимёвий, экологик-мелиоратив хусусиятлари ўзгаришини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.