Ушбу дарсликнинг мақсади талабаларга савдо корхоналари фаолияти бўйича чуқур билимлар бериш; уларнинг кўрсаткичларни таҳлил қилиш услубларини чуқур ўрганишни таъминлаш; бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда савдо соҳасини прогнозлаш ва режалаштириш усул услубларини баён этиш; уларни амалиётда қўллаш йўлларни талабаларга тушунтириш, бозор конъюктурасидаги ўзгаришларни баҳолай билиш; тижорат муаммоларини ҳал қилишга ижодий ёндошиш; ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотларни савдо соҳасида амалга оширилиши юзасидан стратегик ва жорий қарорларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётда ижросини таъминлаш, савдони ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларни аниқлаш каби масалалар тўғрисида назарий ва методологик билимларга, кўникмаларга эга бўлишини таъминлашдан иборат.
Дарслик «Ички савдо иқтисодиёти» фанидан ўзбек тилида Республикада биринчи ёзилган, фаннинг биринчи қисмини ўз ичига олган. У 10 бобдан иборат, барча мавзулар фаннинг наъмунавий дастуридан келиб чиққан ҳолда ёритилган.
Дарсликдан магистрлар, аспирантлар, аспирант тадқиқотчилар, малака ошириш тингловчилари, раҳбарлар ва мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.