Жамият тараққиётининг олға силжиши энг аввало инсон омилига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам инсон ўз тафаккури ақл-заковатини кўпроқ ижодий ишларига жалб қилиш шартлиги эътироф этилмоқда. Янгидан-янги техник қурилма ва воситаларни кашф қилиш инсонни ўз яшаш шароитига, қилаётган ишига, илмий-техник изланишларига ижодий ёндашиш самарасидир.
ХХ асрга келиб инсоният қўл меҳнатинигина эмас, балки ақлий меҳнатини ҳам енгиллатиш устида анчагина изланиш олиб борди. Бу йўлда кўплаб техник қурилмалар яратилди ва амалиётга тадбиқ этилди. Худди шундай техник қурилмалардан бири компьютер–электр ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) дир