Мазкур услубий кўрсатма «Менежмент» (ҳизмат кўрсатиш соҳаси) бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, 3-семестрда ўтиладиган мавзулар асосида тузилган. Услубий кўрсатмадаги машғулотлар таркиби «Менежмент» фани учун тузилган ишчи дастурга мос бўлиб, ҳар бир машғулотнинг мақсади, дарс режаси, топшириқлар ва назорат саволлари келтирилган. Машғулот мавзусидан келиб чиқиб дарсни олиб бориш бўйича тавсиялар берилган.