Картошка ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан аҳолини озиқ-овқат ва шу жумладан оқсил билан таъминлашда салмоқли хисса қўшиши мумкин. Картошка таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, лимон ва олма кислоталари, В1, В2, РР, С витаминлари мавжуд экан. Шу билан бирга картошка туганаги таркибида минерал тузлар кўп, унда натрий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементлар бор. Умуман олганда, деб ёзадилар, 100 г картошка ту-ганакларида 1,1 г миқдорда минерал тузлар бўлиши мумкин. Картошка тар-кибида мавжуд бўлган оқсил моддаларда инсон организми учун зарур бўлган аминокислоталар бор. Ундаги крахмал миқдори табиатнинг бошқа неъмат-лари орасида энг юқори ўринда туради, деб ёзганлар М. Набиев, В.Шальнев, А. Иброхимовларнинг [1989]