Республикамизда қизил эхинацея-манзарали интродуцент ўсимлик сифатида кенг тарқалган. Аммо, бу ўсимлик дориворлик хусусиятларга кўра алоҳида ажралиб туради. Чунки, мазкур ўсимлик чет эл мамлакатлари Давлат фармакопеясига киритилган ва шу аснода турли хил препаратлар тайёрланади.