Юз нерви невропатияси бугунги кунга кадар неврологиянинг долзарб муаммоларидан бири булиб келмокда. Муаммо долзарблиги бу патологияда асоратлар сонининг куплиги ва самарали даво чоралари ишлаб чикилмаганлигидадир. Юз нерви невропатияси амалда ногиронликка олиб келмайди, аммо бутун умр давомида сакланадиган косметик деффект беморга психотравматик таъсир курсатади. Бу беморнинг хаёт фаолиятида (укиш, ишлаш, мулокот) акс этиб, яшаш сифатини пасайтиради.
Маколада шу касаллик билан касалланган беморларда касалликнинг тикланиш даври, унинг клиник кечиш хусусиятлари ва жинсга боглик холда узига хос кечиши ва тикланиш муддатлари ёритилган.
Ушбу мақола материалларидан тиббий таълим жараёнида, неврология фанини ўқитишда, периферик асаб тизими касалликларини урганишда фойдаланиш мумкин.