Ҳозирги даврда Республикамизда қабул қилинган «Кадрлаш тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим ҳақидаги қонун»ларга асосан Республикамиздаги барча таълим тизимларида ўқитиш сифатини янада ошириш мақсадида янги замонавий педогогик технологиялар асосида янги ўқув адабиётлари, маъруза-матнлари, электрон дарсликлар яратиш ҳамда тест саволлари базасини шакллантириш каби кўпгина ишларни амалга ошириш долзарб муаммо ҳисобланади. Шу сабабли Бухоро Тиббиёт институти ходими доценти, т.ф.н, Олим Умарович Шароповнинг « Республикамиз таълим тизимида файдаланилаётган тест топшириқларининг мазмуний характеристикаси ва уларга қўйиладиган талаблар» илмий мақоласида юртимизнинг таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган замонавий тест топшириқларининг мазмуний характеристикаси ва уларга қўйиладиган талаблар келтирилган ҳамда ушбу талаблар таҳлили амалга оширилган.