Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг 78,7 % и текисликлар қолган 21,3 % қисми тоғликларни ташкил этади. Уларнинг максимал баландлиги 5047 м. Аксарият қисмининг мутлоқ баландлиги 2700-3000 м дан зиёд эмас. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 200 дан зиёд йирик бўлмаган тоғ музликлари мавжуд. Уларнинг барчаси Алп тоғ бурмаланиши даврида шаклланган бўлиб, узоқ геологик босқичлар мобайинида морфологик кўрсаткичлари иқлимий ўзгаришларга мутоносиб равишда ўзгаришда бўлган. Нисбатан сернам йилларни ташкил этувчи босқичларда кўлам жиҳатидан йириклашган бўлса, қурғоқчилик даврида бирмунча қисқарганлиги маълум. Бу хусусда Л.П. Герасимов, К.К. Марков (1937), Л.Г. Бондарова (1975), М.Г. Гроссвез (1963), Л.К. Ивановиский (1981), Н.К. Корженовиский (1980), К.В. Калесник (1963), А.Н. Крейтер (1985), А.Бассин (1989), И.Карев (1991), А.Ким (1992), П.Баратов (1968) каби глецолог географлар тадқиқотлар олиб борганлар. Шуни ҳам такидлаш лозимки ушбу тадқиқотларнинг деярлик аксарият қисми Ўрта Осиё бўйича тарқалган тоғ музликлари ҳудудида бўлиб, айнан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган тоғ музликлари борасида олиб борилган тадқиқотлар жуда камчиликни ташкил қилади. Табиатда олиб борилган кузатишлар қадимги музликлар қолдирган мориана ётқизиқлари, экзарация жараёни туфайли ҳосил бўлган турли музлик излари қояларининг тирналиши ёки силлиқланисҳи тоғ музликларининг бизга қадар бўлган даврлардаги кўлами, ҳозиргига нисбатан бирмунcҳа катта бўлганлигидан дарак беради.