Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар доирасида узлуксиз таълим тизимини шакллантириш, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида фаолият олиб бораётган таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим тарбия жарaёнига илғор технологияларни татбиқ этиш, ўқитиш жараёнида замонавий техник воситалар хизматидан фойдаланишга эришиш, таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилаётган билим, касбий кўникма ва малакалар даражасини жаҳон таълими стандартлари даражасига кўтаришга эришиш, баркамол шахс ва малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган ижтимоий – педагогик фаолиятнинг мавжуд кўрсаткичи бугунги кун талабларига тўла мувофиқ келиши йўлида муайян ҳаракатларни амалга ошириш мақсадга мувофикдир.