Ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилиши давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва текширув органлари фаолияти такомиллаштирилиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу борада солиқ органлари ўзига хос ўринга эга. Зеро, фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар, жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолияти солиқ органларининг назорати ва текшируви объекти бўлиб ҳисобланади. Бу борада қонунбузилишларга, асоссиз текширувларга, мансаб суистеъмолликларига йўл қўйилмаслиги бевосита иқтисодиётимиз ривожига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Бу эса миллий қонунчилигимиз, биринчи навбатда солиқ қонунчилигидаги бўшлиқларни тўлдириб бориш, уни такомиллаштиришни тақозо этади.