Тадқиқот ишининг мақсади мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришни кўзлаган ҳолда солиқ назорати таркибий қисми бўлган солиқ текширувлари соҳасида ҳуқуқий масалаларини илмий тадқиқ этиш, шунингдек мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларини, уларни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ҳорижий тажрибани таҳлил қилишдир.