Республикамизда етарли интелектуал салоҳиятга эга илм фаннинг замонавий ютуқлари асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш ҳамда рақобатбардош юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимининг шакллантириш, тарққиётнинг муҳим шартидир. Илм фан жадал тараққий этаётган замонавий ахборот комуникатсия тизимлари, воситалари кенг жорий этилган жамиятга турли фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни жадал эгаллаш билан бир қаторда мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифасини қўймоқда.