Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда дунёдаги барча мамлакатлар хусусан Ўзбекистон олдида турган долзарб муаммолардан бири атроф муҳитни полимер чиқиндилари билан ифлосланишини камайтиришдир. Саноатнинг турли тармоқларида хусусан, қурилиш, мебельсозлик, хар-ҳил декоратив буюмлар олиш ва қишлоқ-хўжалиги тармоқларида ишлатиладиган турли деталлар тўйинмаган полиэфирлар асосидадир.