Миллий истиқлол ғояси ўзининг моҳият эътибори жиҳатидан мустақил мамлакатимизнинг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Чунки у жамиятимизнинг барча аъзоларини, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ижобий фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларда келажакка ишонч, мустаҳкам эътиқод, мустаққиллик, мустақил фикрлай олиш, маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш вазифаларини амалга оширишга қаратилган.