Ўсмирлик чоғида юз берадиган фикрлаш жараёнларининг мураккаблашуви, мавҳумлаштириш, яхлит ҳолга келтириш ва даражалаш қобилиятларининг шаклланиши, атрофдаги воқеликни танқидий англаш, социум талаблари, кечаги боланинг ўзининг янги ижтимоий ролини қабул қилиши билан ўзаро таъсир этиб, унинг маънавий-ахлоқий ривожланишини рағбатлантиради.