Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртларида бўлажак ўқитувчини тайёрлашда педагогика, психология, дидактика, методика фанларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Лекин талабада ўқитувчи нутқи маданияти(ЎНМ) ихтисосий нутқ меъёрларининг эгалланиши ва ривожланиши учун ажратилган соатлар, амалдаги технологик ёндашув XXI аср ўқитувчисига қўйиладиган ижтимоий талабларга тўла жавоб беради деб бўлмайди.