Нутқ ўстириш – бошланғич таълимнинг ўзак масалаларидан ҳисобланади. Ўқувчилар нутқи оилада, мактабда, жамоада ўзаро фикр алмашиш, суҳбат, диалог, муайян мавзуда баҳс-мунозара, савол-жавоб шаклларида намоён бўлади. Нутқ оғзаки ва ёзма шаклларда ифода этилади.