Мамлакатимиз ҳозирги кунда ўзининг эзгу мақсади бўлмиш ҳуқуқий давлат қуриш йўлида олға бормоқда. Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси –барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Кон¬ституция ва қонунларнинг устунлиги таъминланганлигидир. Улуғ бо¬бокалонимиз Амир Темур “Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик балади”, деган эди. Дарҳақиқат, давлат бошқарувининг асо¬сий принципларидан бири қонунийлик бўлиб, бу маъмурий ҳуқуқий муносабатларни амалга оширилишида ўта муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатда ушбу принципни таъминлаш учун фуқаролар, давлат ор¬ганлари ва мансабдор шахсларнинг қонунларга қатъий амал қилиш¬лари лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Рес¬публикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.