Замонавий ҳуқуқшунослик фанида давлат бошқаруви кенг ва тор маънода кўриб чиқилади. Тор маънода давлат бошқаруви деганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш, уларни ижро этиш бўйича ижро-бошқарувчилик характерига эга бўлган фаолият тушунилади . Кенг маънода эса давлат бошқаруви деганда давлат институтларининг жамият, унинг алоҳида гуруҳлари фаолиятига онгли таъсир этиши тушунилиб, унда жамиятнинг ижтимоий эҳтиёж ва манфаатлари, маълум аҳамиятга эга мақсад ва иродаси амалга оширилади .