Мустақиллик йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида таълим ва тарбия Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб, Президентимизнинг бевосита ташаббуслари ва раҳнамоликларида ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва унинг мантиқий давоми бўлган Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умумиллий дастури таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ҳам шаклан, ҳам мазмунан замон талабларига мослаштириш, таълим сифат-самарадорлигини узлуксиз такомиллаштириб боришга йўналтирилди.