Алишер Навоий адабий-танқидий қарашлари ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида анча мукаммал ўрганилган бўлиб, бу мавзунинг махсус ва муфассал таҳлили Абдураҳмон Саъдий, А. Ќайитметов, Б.Валихўжаев, С.Ғаниева ва Ҳ.Қудратуллаевлар тадқиқотларида амалга оширилди. Бироқ, Навоий ижодининг бу соҳадаги барча кўринишлари ва хусусиятлари илмий нуқтаи назардан текширилган ушбу асарларда ҳам Навоий адабий-танқидий фаолиятининг муҳим кўринишларидан бири бўлмиш ижодий таҳрир масаласига махсус муносабат билдирилмайди.