(5-синфда ўтказиладиган диктант назорат ишлари мисолида)
Тил таълимида ёзма нутқ устида ишлаш оғзаки нутққа қараганда анча мураккаб жараёндир. Чунончи, бу нутқ турининг мураккаб табиати у имло, тиниш белгиларини ўринли қўллаш, фикрни услуб талабига мувофиқ баён қилинишидир. Ёзма нутқ ўқувчидан грамматик ва мазмун жиҳатидан тўғри жумла қуришни ҳар бир сўзни ўз ўрнида тўғри қўлланиши фикрни ихчам, изчил, ифодали услуб жиҳатидан содда ва равон ифодалашни, баён қилинган фикр асосида хулосалар чиқаришни талаб этади. Сўзни тўғри ёзиш, тиниш белгиларини ўринли қўллаш, фикрни услуб талабига мувофиқ баён қилиш ўқувчидан катта масъулият талаб этади.
Маълумки, она тили таълимининг мақсади ва тузилишидан келиб чиқиб 5-синф ўқув дастурида назорат дарслари, жумладан, ҳар бир чоракда ўқув соатидан келиб чиқиб 6 тадан назорат ишлари белгиланган.