Ўқув қулланманиниг дастлабки қисмларида ёнувчи газлар, уларнинг турлари физкавий ва химявий хоссалари, газнинг пайдо бўлиши ва уни қазиб олиш, табиий газ ёқилғисига қайта ишлов бериш, газ ёқилғисини истемолчиларга етказиб бериш, газ сақлагич омборлар ҳақида назарий ва амалий маълумотлар келтирилган.
Бундан ташқари газ таъминоти системаларнинг асосий элементлари бўлган тармоқланган газ қувурлари, уларнинг синфлари газ қувурларининг жойланиш ва ётқизилиш, газ қувурларини занглашдан ҳимоялаш, ҳимоя турлари, газ таъминоти системаларида ишлатиладиган бошқарув арматуралари ва жихозлари баён этилган.
Ўқув қўлланмада шахар газ таъминоти лойиҳаси ва уни ҳисоблаш усуллари, истеъмолчиларга сарфланаётган газнинг ҳисобли миқдорини аниқлаш, газ тармоқларининг гидравлик ҳисоби, газ тармоқларининг гидлавлик иш тартиби, босим регуляторлари турлари ва улардан фойдаланиш лойиҳа ишларини бажариш учун зарур бўлган меъёрий маълумотлар, мисоллар, газ таъминоти системалардан фойдаланишда техника хавфсизлиги, газ бошқарув шахобчалари (ГБШ) ва газ бошқарув қурилмалари (ГБК)дан фойдаланиш уларга хизмат кўрсатиш ва созлаш тўғрисида маълумотлар келтирилган.